Линклар

Туркияда конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказилмоқда


Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон халқ овозига қўйилан ўзгартишлар мамлакат конституциясини Европа Иттифоқи талабларига мос келадиган ва нисбатан демократик қонунга айланишига ҳисса қўшишини баён қилди.

Коституцияга жами 26та ўзгартиш киритилиши таклиф қилинган. Булардан бири судяларни сайлаш жараёни билан боғлиқ. Яна бир ўзгартиш эса мамлакат ҳарбийларининг фуқаролик судлари олдида ҳисоб бериш мажбуриятини кучайтиришга қаратилган.

Аммо муҳолифат Эрдўғон етакчилигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси томонидан киритилаётган бу ўзгартишлар иқтидордаги партия етакчилари ва тарафдорларига суд ҳокимиятига таъсир кўрсатиш имконини беради, дея танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG