Линклар

logo-print

Покистондаги ҳаво ҳужумида яна 5 жанггари ўлдирилди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий қисмида Американинг учувчисиз самолётидан уюштирилгани тахмин қилинган ҳужум натижасида 5 жанггари ўлдирилди.

Маҳаллий ҳукумат вакилларига кўра, ҳодиса марказий Вазиристон минтақасидаги Мироншох шаҳри яқинида якшанба куни тонгда содир бўлган.

Пешовар шаҳри хавфсизлик кучлари вакилининг ғарб ахборот воситасига маълум қилишича, жанггарилар жойлашган, деб тахмин қилинган уйга икки бор ҳаводан зарба берилган.
XS
SM
MD
LG