Линклар

logo-print

Хитой Япониядан балиқчилик кемасини озод этишни талаб қилмоқда


Пекин Япония чеграчилари томонидан қўлга олинган Хитой балиқчилик кемасининг озод этилишини талаб қилмоқда.

Кема Шарқий Хитой денгизида қўлга олинган ва ҳозирги вақтда кема капитани ҳибсда сақланмоқда.

Ўтган ҳафтада рўй берган воқеадан буён Япониянинг Пекиндаги элчиси тўртинчи бор изоҳ бериш учун Хитой ҳукумати қабулига чақиртирилди.

Токио расмийлари эса бу кема япон чегарачиларининг текширув учун тўхтатиш чақириғини инкор этгани ва шундан сўнг патрул катери билан тўқнашиб кетганини айтмоқда. Япония суди Хитой кемаси капитанини 19 сентбярга қадар ҳибсда сақлаш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Пекин раҳбарияти Токио расмийларини бундай ҳаракатларнинг томонлар муносабатига дахлдор жиддий оқибатларидан огоҳлантирмоқда. Жумладан, ўтган жума куни Шарқий Хитой денгизидаги нефт ва газ захираларини ўзлаштириш бўйича шу ой якунига белгиланган музокараларни қолдириши мумкинлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG