Линклар

Обама: "АҚШ Ислом билан курашаётгани йўқ"


Ню Йорк шаҳрида 11 сентябр воқеаларининг 9 йиллигига бағишлаб катта намойишлар бўлиб ўтди.

Икки гуруҳга бўлинган намойишларнинг бир қисми 11 сентябр ҳужумлари уюштирилган жой — "Ground Zero"да масжид ва исломий марказ қурилишини ёқлади. Яна бир гуруҳ эса бунга қаршилик билдирди. Ҳар икки намойишда қарийб бир ярим - икки минг киши иштирок этди.

11 сентябр куни Ню Йорк ва Вашингтон шаҳарларида 11 сентябр кунги теракт қурбонларини хотирлаш маросимлари бўлиб ўтди. Бу маросимларда сўзлаган Барак Обама Америка қўшма штатлари ҳеч қачон ислом билан курашмаган ва бундан кейин ҳам курашмайди, деб баёнот берди.

Айни пайтда Обама унинг давлати 2001 йилги 11 сентябр хуружларини содир этган террорчиларга қарши курашаётганини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG