Линклар

Эрондаги америкалик тутқун 500 минг доллар эвазига озод қилиниши мумкин


Теҳрон 500 минг АҚШ доллари эвазига ҳибсга олинган америкалик аёлни озод этишга тайёрлиги хабар қилинмоқда.

Теҳрон прокурори Жафарий Давлатободийга таяниб, давлат матбуоти берган хабаррга кўра, тутқун Сара Шурднинг бетоблиги тасдиқланганидан сўнг уни товон пули эвазига озод этиш ва мамлакатни тарк этишига рухсат бериш тўғрисида қарор берилган.

У билан май ойида учрашган онаси Шурднинг жиддий хаста эканини айтган эди.

Сара Шурд ва яна икки нафар америкалик фуқаро 2009 йил июл ойида Эроннинг Ироқ билан чеагараолди ҳудудида қўлга олинган эди. Яқинлари сўзларига кўра, бу уччовлон Ироқ тоғларига сайёҳлик билан борган. Аммо, Теҳрон уларни ноқонуний равишда Эрон чегарасини кесиб кирганлик ва жосусликда айблаган.

Вашингтон бу айбловларни асоссиз, деб баҳолаган.

Бунга қадар Сара Шурднинг якшанба куни озод этилиши айтилган эди. Бироқ, Эрон Адлияси расмийлари қонуний тартиб-қоидалар боис бунинг кечиккани айтди.

Айни пайтда Теҳрон прокурори бошқа икки тутқун ҳибсда қолишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG