Линклар

logo-print

Афғонистонда Қуръон ҳимоясига чиққан икки киши отиб ташланди


Афғонистон шарқида хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда икки киши ўлди.

Америкалик пастор Қуръонни ёқиш режасидан воз кечганини эълон қилган бўлса-да, Афғонистоннинг Лоҳар вилоятидаги Бараки Барак туманида ҳануз давом этаётган намойишлар чоғида намойишчилардан икки нафари отиб ташланди.

500га яқин намойишчи "Америкага ўлим", "Қўғирчоқ ҳукуматга ўлим" каби чақириқлар билан чиқиб, АҚШ раҳбариятини қоралади.

Намойишлар давомида тартибни сақлашга уринган афғон аскарларидан бир нечаси тошбўрон қилингани боис бошқа аскарлар оломонга қарата ўт очгани қон тўкилишига сабаб бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG