Линклар

Заурбек Сохиев Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби


11 сентябр куни Москвада давом этаётган Эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатининг финал баҳсида ўзбекистонлик Заурбек Сохиев болгариялик Михаил Ганевга бой берди.

84 килограммгача бўлган вазн тоифасининг амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Сохиев 2:0 ҳисоби билан жангнинг учинчи қисмида олдинда кетаётган эди.

Болгариялик курашчининг қўллаган ягона усули унга чемпионлик камарини келтирди.

Заурбек Сохиевга эса эркин кураш бўйича жаҳон чемпинатининг кумуш медали насиб этди.
XS
SM
MD
LG