Линклар

logo-print

Тошкентда талабалар турар жой йўқлигидан азият чекмоқда


Тошкентда ўқиётган талабаларнинг кўпчилиги вақтинчалик турар жой, ётоқҳоналар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар қаршисида қолган. Бу ҳақда Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи ўз ҳиоботида билдирди.

Пойтахт билим юртларида ўқиётган кўпгина вилоятдан келган талабалар янги ўқув йили бошланганидан буён яшашга жой топа олмай овора, талаблар ётоқхоналарига жойлашиш жараёнида коррупция ва порахўрлик холатлари кўп кузатилади, талабалар олий таълим муассасалари қошидаги ётоқхоналарга жойлашиш учун уларнинг маъмуриятига ва ўқув муассасалари раҳбарларига пора беришга мажбурлар, дейилади ҳисоботда.

Эксперт ишчи гуруҳига кўра, баъзи талабалар кўчаларда, ҳиёбон ва истироҳат боғларида ётишга, бошқалари эса тунги қоровул бўлиб ишга жойлашишга мажбурлар.

Гуруҳ экспертлари Ўзбекистон талаба ёшлари замонавий ва сифатли таълим олиш учун бундан кўра яхшироқ шароитга муносиб деб ҳисоблаяпти.
XS
SM
MD
LG