Линклар

logo-print

Европа иттифоқи ва АҚШ Туркия референдуми натижасини олқишлади


12 сентябр куни ўтган референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, сайловчиларнинг 58 фоизи конституцияга киртилиши таклиф қилинган 26та ўзгартишни маъқуллаган.

Сайловчиларнинг иштироки эса, 77 фоизни ташкил қилган.

Натижаларни олқишлаган Бош вазир Эрдўғон бу билан Туркияда демократия ғалаба қозонганини айтди.

- 12 сентябр Туркия тарихидаги бир бурилиш нуқта сифатида қолади. Сиз буни ҳамиша ёдда сақлайсиз, биз буни ҳамиша ёдда сайлаймиз. Давлат тўнтариши орқали ҳокимиятга келганлар жорий қилган конституция доғлаган 12 сентябр энди демократия томон ёрқин бир саҳифа ўлароқ тарихга киради, деди Туркия Бош вазири.

Айни пайтда Туркия муҳолифати конституцияга киритилаётган ўзгартишлар Эрдўғон етакчилигидаги партия ҳокимиятини мустаҳкамлашидан хавотир билдирмоқда.

Конституцияга киритилган ўзгартишлар натижасида Туркияда ҳарбийлар ваколати қисқариб, адлия тизимининг ислоҳ қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG