Линклар

Афғонистонда пастор Терри Жоунздан норозилар намойиши давом этмоқда


Афғонистонда америкалик пасторнинг Қуръонни ёқиш режасини эълон қилганига норозолик тариқасида учинчи кундирки норозилик намойишлари давом этмоқда.

Пастор Терри Жоунз бу ниятидан буткул воз кечган бўлса-да, афтидан, бундан бехабар бўлгани боис Афғонистоннинг Лоҳар вилоятида норозилик намойишлари ҳануз давом этмоқда.

Якшанба кунги намойишлар давомида тартибни сақлашга уринган афғон аскарларидан бир нечаси тошбўрон қилинган ва бунга жавобан афғон аскарлари оломонга қарата ўт очгани натижасида икки киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG