Линклар

logo-print

Ўшда халқаро ташкилотлар янги низо қўзғашга алоқадорликда айбланди


Ўшга сафар қилган Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаев вилоят ва шаҳар миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар бошқармаси ва суд тизими раҳбарлари билан учрашди.

Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Турат Асанбаев вазият кейинги пайтда барқарорлашгани, бироқ чет кучлар ҳануз нотўғри ҳаракатлар қилаётгани ва бу ҳаракатларни маҳаллий нодавлат ташкилотлар ҳамда Оммавий ахборот воситалари қувватлаётгани аҳволга тескари таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Асанбаев фикрича, халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон ички ишларига аралашишига йўл қўймаслик учун кучли чора-тадбирлар кўриш зарур, чунки, тилга олинган ташкилотларнинг бир томонлама ёндашуви миллатлараро янги жанжаллар туғилишига замин тайёрламоқда.

Айни пайтда, президент маъмурияти хавфсизлигини таъминлаш хизмати бошлиғи Бусурманқул Табалдиев ҳам охирги пайтда халқни қаттиқ таҳликага солган чет кучларнинг ҳаракатини ғоявий диверсия сифатида баҳолаб, уни уюштирганларни тўхтовсиз топиб жазолаш зарурлигини таъкидлади.

Роза Ўтунбаева Ўшга 12 сентябр кунп ики кунлик сафар билан борган ва 13 сентябр куни тушдан кейин халқ вакилларидан 22 нафарини қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG