Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

Сузоқда июн воқеаларида айбланган 14 ўзбек устидан суд бошланди


Сузоқ туман суди судяси Дамир Назаровнинг Озодлик мухбирига билдиришича, 12 сентябр куни туман судида оммавий қотиллик, қаттиқ жисмоний зарар етказганлик ва ўзгалар мулкини ёқишда айбланган 14 жавобгар устидан суд бошланган. Қора курсида ўтирганларнинг барчаси ўзбеклардир.

Айбланувчилар бу жиноятларни 13-14 июн кунлари Бишкек-Ўш магистрал йўли ёқасида жойлашган "Сампа" пахта тозалаш заводида содир этгани гумон қилинмоқда.

Айбловга кўра, ўша воқеа вақтида 16 киши ўлдирилган, 2 нафари бедарак кетган, 9 та автранспорт воситаси ёқиб юборилган.

Қирғиз матбуоти хабарига кўра, ўлдирилганларнинг барчаси қирғиз миллатига мансуб, қотилликда айбланаётганларнинг барчаси эса ўзбек миллатига мансуб фуқаролардир.
XS
SM
MD
LG