Линклар

Ўзбекистон президенти БМТ саммитида иштирок этади


БМТнинг Минг йиллик тараққиёт дастури мақсадларига бағишлаб 20-22 сентябр кунлари Ню Йоркда бўладиган саммитда иштирок этадиган Ўзбекистон ҳукумат делегациясига бу гал президент Ислом Каримовнинг ўзи етакчилик қилиши кутилмоқда.

"Gazeta.uz" сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон делегацияси саммитда мамлакатнинг Минг йиллик тараққиёт дастури доирасида эришаётган ютуқлари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади. Аммо, Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда ҳозирча хабар берилгани йўқ.

Ўзбекистон Минг йиллик тараққиёт декларациясини 2000 йилда имзолаган ва шундан буён бу декларацияда кўзда тутилган мақсадлар асосида ишлаб чиқилган миллий дастур доирасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи 9 сентябр куни республика Олий мажлиси Сенатида муҳокама қилинган эди.
XS
SM
MD
LG