Линклар

Халқаро суд Грузиянинг Россия устидан даъвосига оид эшитувларни бошлади


Халқаро Адолат судида бугун Грузиянинг "этник низолар қўзғаганлик" айблови билан Россияга қарши киритган даъво аризаси бўйича эшитувлар бошланди.

Бу даъво аризаси 2008 йил августидаги 5 кунлик урушдан сўнг киритилган ва бунда Грузия ҳукумати 1990 йилда Грузиядан ажралиб чиққан икки айирмачи ўлка — жанубий Осетия ва Абхазиядаги "этник тозаловлар"ларга алоқадорликда Россияни айблаган эди.

Бу можаро чоғида минглаб одам зўравонликлар қурбони бўлгани, 150 мингга яқин одам эса уй-жойларини тарк этгани хабар қилинган.

Айни пайтда Грузия томони айбловларини инкор қилаётган Россия бу икки айирмачи ўлкани мустақил давлат сифатида тан олган.

Ҳаага судида бошланган эшитувлар 4 кун давом этиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG