Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:49

Ўзбекистон ШҲТ ҳарбий машқларида иштирок этишдан бош тортди


Қозоғистон жанубида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасида 3 мингдан ортиқроқ қўшин иштирокида ҳарбий машқларнинг фаол босқичи бошланди.

Бу машғулотларда Ўзбекистондан ташқари ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси иштирок этмоқда.

Ҳарбийлар минтақага хавф солиб турган наркотрафикдан тортиб, диний экстремистлар хуружларига қадар бўлган таҳдидларга қарши биргаликда кураш амалиётларини машқ қилмоқда.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, машғулотларда Россия, Хитой ва Қозоғистондан минг нафардан, Тожикистон ва Қирғизистондан эса 150 нафардан ҳарбий иштирок этмоқда.

Вазирлик мутасаддилари ҳарбийларини жўнатиш ҳақидаги таклифга Ўзбекистон томони рад жавобини берганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG