Линклар

Олмаотадаги 29 ўзбек қочқини Ўзбекистонга топширилиши мумкин


Қозоғистон бош прокуратураси Олмаота ҳибсхонасида сақланаётган 29 нафар ўзбек қочқинини Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини маълум қилди.

Бу ҳақда Олмаота шаҳар прокурорининг бош ёрдамчиси Тошкенбой Аубакиров яқинларининг озод этилишини талаб қилиб борган намойишчиларга маълум қилди.

- Қозоғистон Бош прокуратураси ҳибсда сақланаётган ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Аммо шу билан бирга, Бош прокуратура жиноят-ижроия тизими қўмитаси ва миллий хавфсизлик қўмитасига ўзбек қочқинларига Олмаота шаҳар миграция департаменти чиқарган қарор юзасидан шикоят аризасини топшириш учун имкон яратиб бериш бўйича топшириқ берди,- деди прокуратура расмийси Тошкенбой Аубакиров.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 9 июнидан 11 июнига қадар қозоқ ҳуқуқ-тартибот органлари ва махфий хизматлари махсус рейд чоғида Олмаота шаҳридаги 32 ўзбек қочқинини қўлга олинган эди. Улардан бири озод этилган, яна бири эса Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси бу қочқинларни оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганликда айблаб, экстрадиция қилинишини сўраган.
XS
SM
MD
LG