Линклар

Ришод Собиров- дзюдо бўйича жаҳон чемпиони


Пекин Олимпиадаси бронза медали соҳиби Ришод Собиров ўзбекистонлик курашчилардан биринчи бўлиб дзюдо бўйича жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Японияда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бухоролик бу йигит 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида украиналик Георгий Зантария, болгариялик Янислав Гарчевни, жанубий кореялик Жанг Жен Минни, яманлик Али Хосравни, Италиялик Элио Вердени ва россиялик Беслан Мудрановни енгиб чиқди.

Юқорироқ вазн тоифаларида олтин медал учун Ўзбекистондан Рамзиддин Саидов, Ўткир Қурбонов ва Абдулла Тангриевлар ҳам курашга тушиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG