Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

"Ливерпул тўртлиги"га оид ноëб жамлама очиқланди


64 яшар америкалик аëл Патти Дейли афсонавий "Битлз" гуруҳига оид илгари эълон қилинмаган сурат, қўлëзма ва мактублар коллекциясини жамоатчиликка тақдим қилди.

"Ливерпул тўртлиги"га оид ноëб жамламани 50 йил сир сақлаган Дейли ҳоним Жон Леннон ва Пол Маккартни билан яқин таниш бўлган.

"Битлз" гуруҳига оид сурат ва қўлëзмалар солинган қутини ўз каравоти остида сақлаган Патти Дейли 1973 йилдан бошлаб "Битлз" раритетларини йиға бошлаганини айтади.

Мутаҳассисларга кўра, Ленноннинг соҳилдаги уйда фортепиано чалаëтгани акс этган фотосурат диққатга сзовордир.

Агар коллекциянинг ноëблиги тасдиқланса, ким ошди савдосига қўйилиб, катта нарҳда сотилиши мумкинлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG