Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:19

Рушди масжид қурилишига тарафдор


Ислом дунëсида лаънатланган "Шайтон суралари" китоби муаллифи Салмон Рушдий Ню Йоркнинг 11 сентябр воқеаси рўй берган қисмида масжид қурилишини маъқуллаб гапирди.

"Associated Press"га берган интервьюсида Салмон Рушдий фожеа содир бўлган жойда исломий марказ ва масжид қурилишига қарши бўлаëтган америкаликлар ҳассосиятини тушунишини таъкидлаш баробарида, эътиқод эркинлгини кафолатлаган АҚШ конституциясини хурмат қилиш лозимлигига эътибор қаратди.

Айни пайтда Рушдий ҳар қандай диний зиëратгоҳлар қурилишнинг тарафдори эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

1980 йилда Рушдий ëзган "Шайтон суралари" китоби мусулмон оламида тавқи лаънатга учраган эди. Ўшандан бери Рушдийни ўлдириш чақириқлари янграб келади.
XS
SM
MD
LG