Линклар

Венесуеладаги авиаҳалокатда 14 киши ўлди


Венесуеладаги авиаҳалокат оқибатида 14 киши ўлди. Мамлакат ичкарисида парвоз қилаëтган учқич ичида 47 йўловчи ва тўрт экипаж аъзолари бўлганлиги айтилди.

Ҳалокат пайтида 3 кишининг бедарак йўқолгани ҳам айтилмоқда. Венесуела расмийлари бедарак йўқолганлар қидирилаётганини маълум қилди.

Венесуела давлат ҳаво ширкатига тегишли учқич Пуерто Орсад шаҳридан бир неча чақирим олисда қўнаëтиб қулаб тушди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG