Линклар

Туркия конституциясини ўзгартиришни маъқуллаган референдум натижалари унинг Европа Иттифоқи таркибига киришига йўл очади


Туркия конституциясини ўзгартиришни маъқуллаган референдум натижалари унинг Европа Иттифоқи таркибига киришига йўл очади.

Бу фикрни душанба кунги брифинг чоғида айтган АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Филип Кроули Вашингтон Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилинишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Турк халқининг референдумда акс этган сиëсий иродаси Туркияда демократиянинг чуқур илдиз отганидан далолатдир, дея қўшимча қилди АҚШ расмийси.

Туркиянинг ҳозирги конституцияси бундан 30 йил муқаддам — 1980 йилнинг 12 сентябрида ҳокимиятга келган ҳарбий хунта етакчилари томонидан тузилган эди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон 12 сентябр кунги референдум мамлакатнинг ўшандан буён давом этиб келаётган йўналишини мутлақо ўзгартиришини айтди.

Айни пайтда Туркия муҳолифати конституцияга киритилаётган ўзгартишлар Эрдўғон етакчилигидаги партия ҳокимиятини мустаҳкамлашидан хавотир билдирмоқда.

Конституцияга киритилган ўзгартишлар натижасида Туркияда ҳарбийлар ваколати қисқариб, адлия тизимининг ислоҳ қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG