Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:52

Самарқандда Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.


Самарқандда 13 сентябр куни машҳур давлат арбоби ва астроном Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.

Ҳайкални Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев яратган. Ҳайкал орқасида феруза осмон тарзидаги паннони рассом Рустам Солижонов ўз шогирдлари билан майолика тарзида яратди.

Ҳайкал Улуғбек қурдирган обсерваторияда олиб борилган таъмирлаш ишларининг якунига етган пайтда очилди.

Март ойида Президент қарорига кўра, тез бошланган ва тез тугаган таъмирлаш ишлари обсерваториянинг ноëб обидаларига зарар еткизгани жаҳон арҳеологлари ташвишига сабаб бўлди


14 асрда яшаган мунажжим ва султон Мирзо Улуғбек тузган юлдузлар жадвали ўз мукаммалиги билан ажралиб турган ва астрономия ривожига ҳисса қўшган.

XS
SM
MD
LG