Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:44

Франция Сенатида ниқобни тақиқловчи қонун овозга қўйилмоқда


Бугун Франция Сенатида жамоатчилик жойларда муслималарнинг юзини тўсиб турадиган ниқоб тақиб юришини тақиқловчи қонун лойиҳаси овозга қўйилади.

Турли сиёсий партияларнинг 32 вакилидан тузилган махсус комиссиянинг парламентга тақдим этган ҳисоботи қарийб 200 саҳифадан иборат бўлиб, унда 18та тавсия, хусусан давлатга қарашли ҳамма жойларда, жумладан, мактаблар, касалхонал ва жамоат транспортида мусулмон аёлларнинг ниқобда юришини тақиқлаш кераклиги тавсия қилинган.

Дунёвий принциплар нуқтаи назаридан эркак ва аёл тенг ҳуқуққа эга экани таъкидланган ҳисоботда юзни тўлиқ тўсиб турадиган ниқобнинг “республика қадриятларига зид экани” билдирилган.

Қонун кучга кирадиган тақдирда Францияда ўз аёли ва қизларини бундай либосни кийишга мажбурловчилар 30 минг евро миқдорида жаримага тортилиши ёки бир йилга қамалиши мумкин.
XS
SM
MD
LG