Линклар

logo-print

Шимолий вазиристонда тўққиз жанггари ўлдирилди


Американинг пилотсиз учқичлари ёрдамида Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида тўққиз жанггари ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Маҳаллий разведка ҳизматларига кўра, Афғонистон чегарасига яқин Шавал ҳудудидаги исломий жанггарилар яширингани таҳмин этилаётган база ҳаводан нишонга олинган.

Аввалроқ, Афғонистондаги НАТО бошчилигидаги халқаро кучлари қўмондонлиги шу ой бошида шимолий Таҳор вилоятига уюштирилган ҳаво ҳужумлари чоғида Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг раҳбарларидан бири ўлдирилгани ҳақда билдирган эди.
XS
SM
MD
LG