Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:26

Беларусда сайловлар 19 декабрга белгиланди


Беларусда президентлик сайловлари 19 декабр кунига белгиланди. Мамлакат парламентининг қуйи палатаси бугун шундай қарорни қабул қилди.

Беларусда Александр Лукашенканинг президентлик ваколатлари келаси йил апрел ойида тугайди. Мамлакат Конституциясига кўра, Беларусда сайловлар энг узоғи билан 6 февралгача ўтказилиши керак эди.

Лекин, Марказий сайлов комиссияси келаси йил бошида Беларусда байрам кунлари кўплигини эътиборга олиб, сайловларни 19 декабр кунига белгилади.

Мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенканинг тўртинчи муддатга номзодини илгари суриши кутиляпти.

2006 йилда ўтказилган сайловларда Лукашенка сайловчиларнинг 83 фоиз овозини қозонгани билдирилди. Ўшанда сайлов натижаларини савол остига қўйишга уринган фуқаролик жамияти фаоллари хибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG