Линклар

Эронда америкалик маҳбус озод этилди


Эронда америкалик тутқун Сара Шурд озод этилди. Бу ҳақда Эроннинг инглиз тилидаги расмий телеканали хабар қилди.

Америкалик маҳбуснинг бетоблиги тасдиқланганидан сўнг уни товон пули эвазига озод этиш ва мамлакатни тарк этишига рухсат бериш тўғрисида қарор берилган эди.

У билан май ойида учрашган онаси Шурднинг жиддий хаста эканини айтган эди.

Сара Шурд ва яна икки нафар америкалик фуқаро 2009 йил июл ойида Эроннинг Ироқ билан чегараолди ҳудудида қўлга олинганди.

Яқинлари сўзларига кўра, бу уччовлон Ироқ тоғларига сайёҳлик билан борган. Аммо, Теҳрон уларни ноқонуний равишда Эрон чегарасини кесиб кирганлик ва жосусликда айблаган.

Теҳрон прокурори бошқа икки тутқун ҳибсда қолишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG