Линклар

Қозоғистон нефти Украина орқали ўтади


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун икки кунлик ташриф билан Киевга келди.

Назарбоев Украина президенти Виктор Янукович билан учрашди.

Ташриф чоғида ўзаро сармоя киритиш ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича келишувлар имзоланди.

Келишувга кўра, қозоқ нефти Украина ҳудудидан транзит қилинадиган бўлди.

Шунингдек, томонларнинг энергетика ва косманавтика борасида ҳамкорликка қаратилган келишувларни имзолаши кутилмоқда.

Жорий йилнинг январ - июл ойида Украинанаинг Қозоғистонга экспорти 700 миллион долларни ташкил қилди. Украина Госкомстат идорасига кўра¸ бу 2009 йилнинг айни даврига нисбатан 23 фоиз оз.

XS
SM
MD
LG