Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:02

Эйфелга бомба қўйилганига оид хабар тасдиқланмади


Париждаги Эйфел минорасига бомба қўйилгани ҳақидаги хабар ëлғон бўлиб чиқди.

Сешанба куни бомба қўйилгани ҳақидаги хабарни олган заҳоти полиция минора атрофидаги 2000дан зиëд кишини эвакуация қилди.

Шаҳар тимсолига айланган Эйфел минорасига бомба қўйилгани ҳақидаги хабар пайдо бўлгач, минора махсус полиция зобитлари ва изқувар итлар томонидан синчиклаб текширилди.

Эйфел минорасида ҳеч қандай бомба топилмаганидан кейин номаълум киши яна телефон қилиб, минорага бомба қўйилгани ҳақидаги янги хабарни берди.

Бу хабарни ҳам текширган полиция минорага хавф солувчи портловчи ускуна йўқлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG