Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод БМТ Бош ассамблеясида иштирок этмайди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ Бош ассамблеясининг 24 сентябрдаги йиғилишида иштирок этмайдиган кўринади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Рейтер ахборот агентлигига Аҳмадийнажод ташкилотнинг 24 сентябрдаги йиғилишида иштирок қилмаслигини тушуниш билан қабул қилганини айтди.

Интервью мобайнида Бан Ки Мун Аҳмадийнажод билан Ню Йоркда учрашиб, кўпгина масалалар, жумладан, Эрон ядровий дастури борасида фикр алмашажагини урғулади.

24 сентябрга мўлжалланган БМТ Бош ассамблеяси йиғинида қуролсизланиш масалалари кўрилади.

БМТ Бош ассамблеясининг 65 сессияси 14 сентябр куни очилди.

XS
SM
MD
LG