Линклар

Сара Шурд Эронни тарк қилди


Эрон қамоқхонасида бир йилдан кўп ўтирган ва сешанба куни озод қилинган АҚШ фуқароси Сара Шурд бугун Эронни тарк қилди.
Америкалик маҳбус Сара Шурднинг бетоблиги тасдиқланганидан сўнг уни гаров пули эвазига озод этиш ва мамлакатни тарк этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

У билан май ойида учрашган онаси Шурднинг жиддий хаста эканини айтган эди.

Сара Шурд ва яна икки нафар америкалик фуқаро 2009 йил июл ойида Эроннинг Ироқ билан чегараолди ҳудудида қўлга олинганди.

Яқинлари сўзларига кўра, бу уччовлон Ироқ тоғларига сайёҳлик билан борган. Аммо Теҳрон уларни ноқонуний равишда Эрон чегарасидан ўтганликда ва жосусликда айблаган.

Теҳрон прокурори бошқа икки тутқун ҳибсда қолишини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG