Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:55

Ўш қирғини: 4 ёшли Асадбек дадаси ўлдирилганини билади


33 ёшида бева қолган Маъмурахон учун кейинги уч ой уч асрга татигулик ғаму андуҳга айланди.
33 ёшида бева қолган Маъмурахон учун кейинги уч ой уч асрга татигулик ғаму андуҳга айланди.

Ўш қирғинидан сўнг маҳаллий ўзбеклар қирғиз миллати вакилларининг қотиллигида айбланмоқда. Бироқ Ўшда ўқдан ўлиб кетган ўзбекларнинг қотиллари шу пайтга қадар изланмаяпти. Ўш ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳалок бўлган бирорта ўзбекнинг қотили бўйича ҳозирча маълумот тарқатгани йўқ.


4 яшар Асадбекнинг 3 ойдан бери дадаси йўқ. Бугун у ойиси, 13 яшар акаси, 10 ёшли опаси билан Ўш қирғини пайтида чала ёнган ва тасодиф туфайли сақланиб қолган пахса уйда яшайди. Асадбек марҳум дадаси Акрамжонни "Акош-Пакош", деб чақиргани эслар экан, уни отиб қўйишганидан хабари борлигини айтади.

Асадбек: "Дадамни отиб қўйишди"
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00


33 ёшида бева қолган Маъмурахон сўнгги 3 ой ичида чўпдай озиб кетди. Киртайган кўзлари дардли, қорачадан келган юзи ғаму андуҳдан янада қорайб кетгандай. У эри Акрамжон Бозоровни охирги марта 11 июн куни кўрган.

- Далада деҳқончилик қилар эди, бригадир бўлиб ишлар эди. “Толага чиқиб сабзига сув қўяман”, деб, чиқиб кетди. Обедга кирди, обед қилди, ундан кейин кўрмадик.

Озодлик: Кейин қачон эшитдингиз хабарини?

- Асрга азон айтганда, олтиларда телефони ўчиб қолди. Телефон қилсам олмади. Телефон яна ёнди. Телефон қилсам бошқа бола олиб “отиб қўйди”, деди. Дала шийпонида отган, ишлаб турган пайтда отган,- дейди Маъмурахон.

Ҳали қирққа кирмай умри ҳазон бўлган Акромжон Бозоров дафн этилаётганда на унинг фарзандлари, на хотини ёнида бўлган. Улар Ўзбекистон чегараси томон қочишган эди.

3 август куни Маъмурахонга Акромжон Бозоровнинг ўлим гувоҳномасини беришди. Унда айтилишича, марҳум кўкрак қафасига теккан ўқдан ҳалок бўлган.

Маъмурахоннинг айтишича, ҳаётга ишончи қолмаган, боқувчисини йўқотган оила бугун Ўшдан кетишни истаса-да, кета олмайди.

- Энди ташқарига чиқиш учун пулингиз бўлиши керак. Пул бўлмаса...- деб ҳаёлга чўмади у.

Марҳум турмуш ўртоғи билан далада ишлаган аёлнинг Ўшдан кетишга ботина олмаётганига бошқа сабаблар ҳам бор.

- Тирикчилик йўқ, хеч қаерда ишламасак, ўтирибмиз уйда, униси-буниси бераяпти, еб турибмиз, шу. Ўзимизни уйимиздан пул-мул бериб туришибди,- дейди рўзғорни зўрға тортаётган Маъмурахон.

Расмий маълумотларга кўра, Ўш ва Жалолободда қирғинда иштирок этган, деган айблов билан 213 ўзбек ва 29 қирғиз қўлга олинган. Қотилликларда асосан маҳаллий ўзбеклар айбланмоқда.

Масалан, 23 йилга ҳукм қилинган Жаҳонгир Бозоров қирғиз миллатига мансуб Умаровни ўзбек маҳалласида ўлдирганликда айбланди.

Бироқ шу кунга қадар Ўш воқеаларида ўлдирилган ўшлик ўзбекларнинг қотиллигида айбланаётганлар ёки судланаётганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ўшнинг Помир кўчасида яшаган Акромжон Бозоров ўлими юзасидан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят иши очмаган.

- Ҳеч ким келгани йўқ, қараб ҳам қўйгани йўқ бизга. Бир инсон келиб, нима бўлаяпсан, демади. Мошиналаримизни олиб чиқиб кетди, молимизни олиб чиқиб кетди. 12 число куни (июн) олиб чиқиб кетган. Бензин ташлашганда, уйимиз ёнмаган. Қайнакам уйда бўлиб ўчириб қолган. Уйдаги нарсаларни олиб чиқиб кетишган. Ўзим билан болаларни олиб қочганман-да, ҳеч нарса олмаганман,- дейди оиласи боқувчисиз қолган Маъмурахон.

Айни пайтда Ўшда куйиб кетган уйлар орасида тасодифан таг-тугугича ёниб кетмаган ҳовлида аросатда ўтирган бева аёл қишни қаерда ўтказишини ўйлаб боши қотган:

- Энди уйлар битса, маҳалла келса шу ерда яшайман. Бўлмаса ўзимизни уйга, Наримонга кетаман,- дейди ҳорғин елкасига бевалик юки тушган Маъмура Бозорова.

4 яшар Асадбек 11 июн куни ўқдан ҳалок бўлган Акрамжон Бозоровнинг кенжа фарзанди. У дадасини эркалаб айтиб, чақиришни соғинган. Уч ойдан буён Асадбек “дада” сўзини айтмайди.
XS
SM
MD
LG