Линклар

Россия-Норвегия чегара ҳақида шартнома имзолайди


Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Норвегия Бош вазири Йенс Столтенберг 15 сентябр куни Баренц денгизи ва Арктика океани ҳудудий чегараси борасида икки давлат ўртасида якуний шартнома имзолайди.

Мазкур келишув нефт ва газга бой минтақада, денгиз тубида геология-разведка тадқиқотлари олиб бориш имкониятини яратади.

Қарийб 40 йил давом этган музокаралардан сўнг ниҳоят жорий йил апрелида Россия президенти Медведев ва Норвегия Бош вазири Столенберг чегара ҳақида дастлабки келишувни имзолаган.

Медведев ва Столенберг ўртасидаги учрашуви Баренц денгизи соҳилида жойлашган Россиянинг Муркманск шаҳрида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG