Линклар

logo-print

Кобулдаги Америкага қарши намойишда 10 киши жароҳатланди


Намойишчилар Афғонистон полицияси ходимларига тошлар отди, автомобил ғилдиракларини ёқди, Америкага қарши шиорлар айтиб бақирдилар.

Оломонни тарқатиш учун полиция осмонга огоҳлантирувчи ўт очди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Земарай Башарий норозилик акциясида 600га яқин одам иштирок этганини маълум қилди.

Гвоҳларга кўра эса, намойишда бир неча минг киши қатнашган.

Ушбу норозилик акцияси Афғонистонда парламент сайлови ўтказилишидан уч кун олдин уюштирилди. Толибон ҳаракати парламент сайлов ўтказилишига тўсқинлик қилиш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG