Линклар

logo-print

Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгаши йиғилиши И.Каримовсиз ўтмоқда


15 сентябр куни Истанбулда Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгаши таъсис қурултойи иш бошлади.

Бундай ташкилот тузишдан мақсад Туркия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Туркий тилли эллар раҳбарлари йиғилиши 90-йиллар бошидан бери ўтказиб келинади.

Туркий эллар кенгаши йиғинида Ислом Каримовдан бошқа барча туркий тилли давлатлар президентлари қатнашмоқда.
Аммо ўтган йилги учрашувда Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгашини тузиш ҳақидаги қарор қабул қилинди.

Туркия Президенти Абдулла Гул, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбоева қатнашаëтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов иштирок этмаяпти.

Бош қароргоҳи Истанбул шаҳрида бўладиган Туркий эллар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби лавозимини туркиялик дипломат Халил Акинчи эгаллаши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG