Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:27

Артур Таймазов – кумуш медал соҳиби


Россиянинг пойтахти Москва шаҳрида якунланган эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Артур Таймазов 120 килограммгача бўлган ўта оғир вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Украиналик Вадим Тасоев, озарбайжонлик Али Исаев ва грециялик Иоаннис Арзумандис устидан ғалаба қилган Артур Таймазов финал баҳсини икки карра жаҳон чемпиони россиялик Билал Маховга бой берди.

Артур Таймазов Ўзбекистоннинг таниқли курашчиларидан ҳисобланади: у икки карра жахон (2003, 2006 йиллар) ва икки карра Олимпия чемпионидир (2004, 2008 йиллар).

Москвада ўтган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида Таймазовдан ташқари яна бир ўзбекистонлик курашчи Заурбек Сохиев ҳам кумуш медали билан тақдирланди.
XS
SM
MD
LG