Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:32

Қирғизистон адлия тизими ҳам ўзбекларга қарши ишлаëтганликда айбланмоқда


Ўш ва Жалолободда судга тортилган ўнлаб ўзбеклар миллий низо қўзғаганлик ва қотилликларда айбланмоқда.
Ўш ва Жалолободда судга тортилган ўнлаб ўзбеклар миллий низо қўзғаганлик ва қотилликларда айбланмоқда.

Қирғизистон жанубида июн ойида юз берган миллий асосдаги зўравонликларга алоқадорликда айланаëтганлар устидан бораëтган маҳкама жараëнлари жиддий хавотирларга асос бўлмоқда. Зотан бу суд жараëнлари Қирғизистон адлия тизимининг ҳам ўзбекларга қарши қаратилганидан далолат бермоқда.


Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеалардан уч ой ўтиб¸ мамлакат жанубидаги ўзбеклар ҳам¸ аксар қирғизлар ҳам нормал¸ тинч ҳаëтга қайтишни исташмоқда.

Аммо асосан Ўш ва Жалолободдаги ўзбеклар азият чеккан бу миллий низо юзасидан бораëтган маҳкама жараëнларидаги мувозанатнинг яна ўзбеклар зиëнига бузилаëтгани вазиятни юмшатиш ўрнига¸ кескинлик оловига мой қуймоқда.

Ҳам маҳаллий ўзбеклар¸ ҳам мустақил кузатувчилар зўравонликларда қирғин қилинганларнинг ҳам¸ уйи ëндирилиб¸ бошпанасиз қолганларнинг ҳам аксари миллий ўзбеклар эканини айтиб¸ буни қувватловчи далилларни тақдим этганига қарамай¸ 3 сентябр куни Ўшнинг Қорасув районида бошланган маҳкамада суд қилинаëтган беш одамнинг бари ўзбеклардир.

Новкен шаҳарчасида 15 сентябр куни ишини давом эттирган яна бир судга тортилган 8 айбланувчининг ҳам бари¸ яна ўзбеклардир.

13 сентябр куни Жалолободда бошланган учинчи маҳкама қора курсисида миллий низо қўзғаганлик ва қотилликларда айбланиб ўтирган 11 судланувчининг яна барчаси ўзбеклардир.

Бу маҳкама жараëнларининг барида июндаги зўравонликлар учун айбланиб фақат ўзбеклар судланибгина қолмай¸ уларда эълон қилина бошланган ҳукмлар ҳам ўзининг ниҳоятда узоқлиги ва шавқатсизлиги билан кузатувчилар эътиборини тортмоқда.

Қирғиз адлия тизимининг ўзбекларга қарши қаратилгани инсон ҳуқуқлари фаоллари эътирозига сабаб бўлмоқда ва улар қирғиз расмийларини ўзбекларни ноҳақ қамоққа олиш¸ уларни ҳибсхонада қийнаб¸ қилмаган айбларига иқрор бўлишга мажбур қилганликда айбламоқдалар.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг июн ойидаги воқеалар ва улардан сўнг бошланган ўзбекларни оммавий равишда қамоққа олишлар ва қийноққа солишларни бевосита кузатган тадқиқотчиси Анна Нейстат¸ июндаги зўравонликлар учун ҳозирга қадар бирор қирғизнинг маҳкамага тортилмагани¸ ниҳоятда ташвишли ҳол эканини айтади.

- Ўзи вазият шундоқ ҳам ўта нотинч,беқарор ва бундай вазиятда ҳукумат ўз ҳатти-ҳаракатларининг қандай талқин этилиши борасида ниҳоятда эҳтиëткор бўлмоғи лозим. Ҳозирда эса¸ ҳукумат қирғизларга ëн босиб¸ ўзбекларга қарши ҳаракат қилаëтганликда айбланмоқда. Бундай ҳатти ҳаракат Қирғизистонни барқарорликка элтмайди¸ дейди Ҳюман Райтс Уотч куззтувчиси.

Қирғизистондаги Адолат ва ҳақиқат инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари Равшан Гапиров¸ ҳозирга қадар юзлаб ўзбекларни қирғин қилиб¸ минглаб ўзбекнинг уйига ўт қўйган қирғизлардан бирортасининг маҳкамага тортилмагани ўзбеклар ғазабига сабаб бўлаëтганини айтади.

- Бундай ëндашув¸ табиийки ўзбекларнинг ғазабини қўзимоқда. Бундай шароитда улар ўзларини мутлақ иложсиз ҳис қилмоқдалар. Бундай адолатсизликка қарши улар ҳеч нима қилиша олмайдилар. Ҳаттоки¸ улар ўзларини ҳимоя қилишга ҳам ожиз бўлиб қолганлар¸ дейди Гапиров.

Қирғиз расмийлари маҳкама жараëнларида фақат ўзбеклар судланаëтганига оид эътирозларни асоссиз деб атаб¸ уларнинг миллий мансублигидан қатъий назар¸ июн ойидаги қонли воқеалар иштирокчилари бўлгани учун судланаëтганини даъво қилмоқда.

Июн ойидаги миллий низо юзасидан очилган жиноий ишларни назорат қилаëтган Бегали Пирмановга кўра¸ ҳозирга қадар бу зўравонликлар юзасидан камида 240 та жиноий иш очилган ва уларнинг бари тез орада судга тақдим этилади. Бу айбланувчиларнинг айнан қайси миллатга мансублигига оид саволга эса¸ бу расмий “уларнинг бари Қирғизистон фуқароларидир”¸ дея жавоб қайтариш билан чекланди¸ холос.

Ҳюман Райтс Уотч намояндаси Анна Нейстат¸ бошланадиган бошқа судларда қирғиз миллатига мансуб айбланувчиларнинг ҳам жазога тортилиши эҳтимолини инкор қилмайди. Аммо ҳатто бу маҳкамалар сўнггида¸ судланувчилар ўртасидаги миллий мувозанат сақлангани аниқланган тақдирда ҳам¸ унга кўра¸ суд жараëнларининг қандай ўтказилаëтганининг ўзи жиддий хавотир уйғотмай қолмайди.

Ҳозирда Қирғизистон жанубида бораëтган судларга тортилган шахслардан энг кўзга кўрингани¸ Воздух инсон ҳуқуқлари гуруҳи директори Азимжон Асқаровдир. 15 сентябр куни қирғиз суди 60 яшар Асқаровни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди ва бу ҳукм ҳам қирғиз¸ ҳам халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кескин қораланди.

Асосий фаолияти қамоқхона шароитлари ва бу ердаги полиция зўравонлигини ҳужжатлаштиришга қаратилган Асқаров¸ 12 июн куни Бозорқўрғондаги ўравонликлар давомида қирғиз милиционерини ўлдирганликда айбланди.

Умрбод қамоқ таҳдиди фақат Асқаров эмас¸ балки судланаëтган бошқа ўзбеклар¸ хусусан оммавий тартибсизликлар қўзғаш ва қотилликда айбланаëтган аëл кишига ҳам таҳдид солмоқда.

Қирғиз адлия тизимининг судланаëтган ўзбекларга нисбатан қанчалар шавқатсиз эканини айни шундай айб қўйилган Жаҳонгир Бозоров устидан чиқарилган ҳукм кўрсатди¸ у 23 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қирғизистон жанубида ўз яқинларидан айрилиб¸ уйсиз қолгани етмаганидек энди тирик қолган яқинлари оғир жиноятларда айбланаëтганига гувоҳ бўлаëтган ўзбекларнинг¸ кузатувчиларга кўра¸ қирғиз расмийларига нафрати ошиб бормоқда. Шу боис ҳуқуқ фаоллари¸ икки жамоа ўртасида пайдо бўлган душманлик ва ғазабни босиб¸ уларни нормал ҳаëтга қайтариш учун адолат қарор топиши шартлигини таъкидламоқдалар.

“Ўзбеклар ҳам¸ қирғизлар ҳам зўравонлик учун жавобгарларнинг адолат олдида жавоб беришини исташмоқда. Шу боис¸ адолатли судларсиз¸ бу ерда давомли тинчлик ўрнатиш мумкин эмас”¸ дейди қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдурасулова.
XS
SM
MD
LG