Линклар

“Америка овози” мухбири бир нечта жиноятда айбланмоқда


Ўзбекистонлик мустақил журналист Абдумалик Бобоев бир нечта жиноятда айбланмоқда.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, 2006 йилдан бери “Америка овози” радиоси мухбири бўлиб ишлаётган Абдумалик Бобоев туҳмат ва жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид соловчи ахборотларни тарқатганлик айби қўйилмоқда. Агар у мазкур моддалар бўйича айбдор, деб топилса, беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, Бобоевга туҳмат, ҳақорат, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллар таёрлаш ёки тарқатиш, шунингдек, чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик айблари қўйилган.

Суръат Икромов Тошкент прокуратураси журналист Абдумалик Бобоев ҳамда унинг ҳимоячисига тергов бўлимининг айблов хулосасини бермаганини айтди.

Тошкент шаҳар прокуратураси Бобоевдан Тошкент шаҳарини тарк этмаслик тўғрисидаги тилхатни ҳам имзолатиб олган.
XS
SM
MD
LG