Линклар

Афғонистон раҳбари Покистонга сафар қилмоқда


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистон раҳбарлари билан музокара қилиш учун Исломободга борди.

Покистон расмийлари сўзлашувларда икки давлат ўртасидаги чегара хавфсизлиги асосий масала бўлишини айтмоқда.

Бу сўнгги олти ой давомида Афғонистон раҳбарининг Покистонга иккинчи сафаридир.

Айни пайтда бу ташриф Афғонистонда парламент сайлови ўтказилишидан уч кун олдин амалга ошмоқда.

Афғонистон ҳукумати турли фракциялар, жумладан толибларнинг айрим раҳбарлари билан тинчлик музокаралари олиб бормоқда.

Покистон ҳукумати афғонлараро ярашув жараёнида ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG