Линклар

logo-print

Жексоннинг онаси мусиқа ширкатини маҳкамага берди


Марҳум поп юлдуз Майкл Жексоннинг онаси контракт бузилгани учун товон тўламаган Эй-И –Жи ширкатини маҳкамага берди.

Бу ширкат Майкл Жексон концертини Британияда ўтказиш учун шартнома тузган аммо поп қиролининг кутилмаган ўлими бу тадбир ижобига йўл бермаган эди.

Жексоннинг онаси бу ширкат шартнома қоидаларини бузганини даъво қилиб катта суммада товон талаб қилмоқда.

Шартномага кўра ширкат Майкл Жексон соғлиги учун қайғуриши ва тиббий муолажа воситалари билан ҳофизни таъминламоғи лозим эди. Аммо Майклнинг онасига кўра ширкат бу талабни бажармаган.

Майкл Жексон васиятига кўра унинг онаси етим қолган учта фарзандга васий қилиб тайинланган.

XS
SM
MD
LG