Линклар

logo-print

Белгияда поездлар тўқнашди


Белгия жанубида чоршанба оқшомида иккита йўловчи поезди бир бири билан тўқнашди.

Тўқнашув оқибатида 40 киши енгил жароҳат олди¸ 2 киши касалхонага ëтқизилди.

Тўқнашув Люксембург чегарасидаги Арлон шаҳри вокзалида содир бўлди.

Бир поезд вокзалдан чиқаëтиб ўз йўлида пайдо бўлган иккинчи поезд билан тўқнашиб кетди.

Ҳар иккала поезднинг секин юриб келаëтгани фалокатни қурбонсиз қилди.

Кейинги бир неча ой давомида Белгияда бир неча темир йўл фалокатлари рўй берди.

Шу йилнинг февралида Брюсселда икки поезд тўқнашгани оқибатиода 18 йўловчи нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG