Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:19

Ўшлик Иброҳим ўзбекистонлик шифокорлардан миннатдор


Kyrgyzstan - Ibrohim Yoldoshev who got leg injury during June events
Kyrgyzstan - Ibrohim Yoldoshev who got leg injury during June events

Ўш қирғинида ярадор бўлганларнинг айримлари Андижон вилояти шифохоналарида даволанди.Улардан бири Ўшга қайтган Иброҳим Йўлдошев тўшакдан тура олмаётган бўлсада, жонини сақлаб қолган ўзбекистонлик шифокорлардан миннатдор эканлигини айтади.


Ўшлик Иброҳимжон ака уч ойдан буён ўрнидан тура олмайди. У Ўш воқеалари авж олган 12 июн куни ўқ тегиб яраланган маҳалладошини олиб чиқаётганда снайпер отган ўқдан яраланди.

- 12-куни отишма бўлиб кетганда, қочиб кетаётган эдик. Ёнимда бир укамиз бор эди, маҳалладан.Унга ўқ тегди.Уни кўтариб маҳалламизга олиб кириб кетаётган пайтда орқамдан снайперлар отишди. Кейин мен ҳам йиқилиб тушдим. Чап оёғимни узиб-узиб юборганга ўхшаб кетди. Чап оёғимда юраман десам юра олмай қолдим,- дея хотиралайди 44 ёшли ўшлик Иброҳимжон Йўлдошев.

Чап оёғидан қон тирқриб оқиб ётган Иброҳим ака билан яраланган бошқа йигитларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, машинада Ўзбекистон чегарасига кетишади.

Суҳбатдошимиз йўлда кетаётганларида ўқ ёмғири остида қолгани, дайди ўқлар унинг кийимларини тешиб ўтгани, яраланган шеригига эса яна уч ўқ текканини эслади. Андижон тез тиббий ёрдам машиналари ўзбек-қирғиз чегарасидан ярадорларни клиникага элтади.

Ўшлик Иброҳим Йўлдошев
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:29 0:00


- “Ҳеч нарсамиз тайёр эмас”, деганига, “Майли, қайчингизни беринг, тишлаб тураман. Ўқини олиб ташланг”, деб тишлаб турдим қайчини. Наркозсиз ўқини олиб ташлашди. Кейин эртаси куни операцияга тайёрлашди. “Сендан ҳам оғир касаллар келди, ўғлим. Сабр қилиб турасан”, деди. “Сабр қиламан”, дедим.

Ўшлик Иброҳим акани оёғига андижонлик жарроҳлар махсус темир мосламани қўйишган. Иброҳим ака ўша кунлари унинг жонини сақлаб қолган шифокорлардан миннатдор. Хаёлида фақат ярадор шеригини қутқариш бўлган ўшлик ўзбек Андижон касалхонасида ваҳимали тушлар кўрганини ҳалигача унута олмайди.

Илгари, Ўш қирғинидан олдин Иброҳим Йўлдошев спорт кийимларини тикиш билан уч фарзанди, оиласини боққан. 44 ёшида тўшакка михланиб қолган Иброҳим ака Ўш касалхонасига мурожаат қилган.

- “Дори-порилардан ёрдам қилинглар”, десак, “Биз ёрдам қила олмаймиз, болницамиз тўла”, деган жавобни олдим, дейди у.

Иброҳим аканинг ҳозир ягона орзуси, қолган ўшлик ўзбеклар каби, ватанларига тинчликнинг қайтиши. Унинг яна бир орзуси тезроқ оёққа туриб яна оила рўзғорини тебратиш.
XS
SM
MD
LG