Линклар

Эрон раҳбари Ню Йоркка боради


Эрон Президенти Маҳмуд Амадийнажод келаси ҳафта Ню Йоркда бошланадиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этади.

Бу маълумотни Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий тасдиқлади.

Унга кўра, Маҳмуд Аҳмадийнажод Ню Йоркда қатор давлатлар раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Эрон президентининг 24 сентябр куни анчадан бери тўхтаб қолган халқаро қуролсизланиш музокараларида иштирок этиши кутилаётган эди. Бироқ чоршанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Аҳмадийнажод йиғилишда иштирок этиш режасидан воч кечганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG