Линклар

logo-print

Назарбоев яна президентликка номзодини кўрсатади


Қозоғистон президенти маслаҳатчиси Ермуҳамет Ертисбаев маҳаллий "Свобода Слова" газетасига берган интервьюсида, Нурсултон Назарбоев 2012 йилда президентлик муддати тугаганидан сўнг яна президентликка номзодини қўйишини маълум қилди.

Совет Иттифоқи парчаланганидан бери мустақил Қозоғистонга илк раҳбар этиб сайланган Назарбоев ўшандан бери мамлакатни якка ўзи бошқариб келмоқда.

Унинг ҳозирги президентлик мудати 2012 йилда тугайди.

2007 йилда Қозоғистон парламенти мамлакатнинг биринчи раҳбари сифатида, Назарбоев президентликка истаганича ўз номзодини кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилган.

Шунингдек, парламент 70 яшар Нурсултон Назарбоевга “миллат лидери” ва даҳлсизлик мақомини ҳам берган.
XS
SM
MD
LG