Линклар

Душанбе ҳибсхонасидан қочган маҳбусларнинг яна бири қўлга олинди


Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган маҳбуслардан яна бири қўлга олинди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, бугун Ваҳдат туманида ўтказилган махсус амалиёт чоғида Али Алиев қўлга олинган.

27 ёшли Россия фуқароси Али Алиев шу йил 23 август куни Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган 25 маҳбусдан биридир.

Россия Федерациясининг Тюмень вилоятида туғилган Алиев ўтган йил ёзида Тожикистон шарқидаги Тавилдарада рўй берган тартибсизликларга алоқадорликда айбланиб, Олий суд ҳукми билан 23 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG