Линклар

logo-print

ҲРУ Қирғизистон ҳукуматини адолатли судлов ўтказишга чақирди


Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти июн ойида содир бўлган зўравонликларга алоқадорликда айбланиб, маҳкамага тортилган шахслар устидан адолатли ва очиқ судлов ўтказишга чақирди.

15 сентябр куни Новкен туман суди ҳакамлари Азимжон Асқаровни Ўш қирғини пайтида милиция ходимларини калтаклаш ва ўлдиришда айбдор, деб топиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Чоршанба куни эълон қилган баёнотида ташкилот Қирғизистон ҳукуматини барча айбланувчиларни ҳуқуқий меъёрлар доирасида суд қилиш ҳамда адвокатлар ва гувоҳларнинг хавфсизлигини кафолатлашга чақирган.

Ҳюман райтс уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ва бошқаларга нисбатан қирғиз милицияси ёмон муомалада бўлганидан хавотир билдирди.

- Асқаров ва у қора курсида ўтирганлар устидан ўтказилган маҳкамада Асқаровнинг адвокатига, гувоҳлар ва яқинларига нисбатан зўравонлик қўлланилгани кузатилди, деди Ҳюман райтс уотч ташкилоти вакили Рачел Денбер Озодлик мухбири билан суҳбатда.

У билан бирга судланган ўзбек миллатига мансуб 4 нафар фуқаро ҳам айни шундай жазога ҳукм қилинди. Яна уч шахснинг иккисига 20 йилдан, бирига 9 йиллик қамоқ жазоси берилди.
XS
SM
MD
LG