Линклар

Ўзгандаги рейд пайтида элликбошининг қовурғаси синди

  • Ҳурмат Бобожон

Қирғиз хавфсизлик кучлари Ўзганда қурол қидираётиб, маҳаллий оқсоқоллардан бирининг қовурғасини синдирди.

Қирғиз хавфсизлик кучлари Ўзганда қурол қидираётиб, маҳаллий оқсоқоллардан бирининг қовурғасини синдирди.

15 сентябр куни Ўш вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзган туманида ноқонуний сақланаётган қуролларни мусодара қилиш бўйича махсус амалиёт пайти Тошлоқ мавзеси фуқаролари йиғини раиси ва бир қанча одамни ерга ётқизиб калтаклаган. Воқеа пайтида қовурғаси синган Мирзажон ака Тўқсонбоев билан суҳбатлашдик.


- Участкада ер солиқларини тўплаб юрган эдим. Налогни тўплаб юрган маҳалимизда, биттасидан ер солиғини олаëтган пайтимда солдатлар маска билан келди. Ëт-ëт-ëт деб дўппослаб уриб кетишди. Ëтгунимизча бир-икки тепиб, урди. “Мен кварткомман” деганимга қулоқ солмасдан ëтгандан кейин ҳам тепди. Шу билан шу ерда ярим соатдан ошиқроқ ëтдик. Бизни бир-биримизга қаратмадиям.

Озодлик: Нимага келишган экан улар?

- “Бу ерда бир қуролли одам юрган экан. Шуни кўрдингларми?”, деб сўради. “Биз кўрмадик”, дедик. Кейин одам кўпайиб кетди. Шу ерда Дилмурод деган боланинг уйига кириб, тинтув қилишиб, биз ерда ëтавердик. Нима қилди, нима қўйди биз билмадик. Кейин одам кўпайиб кетди.

Озодлик: Сизларни нимага ëтқизишди?

- Эл кўпайгандан кейин бизни турғазиб юборди.

Озодлик: Сизларни нимага ëтқизишди?

- Билмайман нимага ëтқизганини. Бу ëқда 6-7 кишини, нариëқда тўрт кишини ëтқизиб қўйди. Улар кейин нима қилди, нима қўйди билмаймиз. Кейин эл тўпланиб кетди. Менинг биқиним оғригани бўйича кейин мен уларга ета олмай ҳам қолдим.

Озодлик: Сизга шикаст етказишдими улар?

- Менга “ëт-ëт” деб туриб бир-икки урди автомат қўндоқлари билан. Менинг қовурғам синган экан. Ўша ерда қимирлай олмай ëтиб қолдим. Ундан кейин турдим ҳалиги қизиқиш маҳалда. Машинага минай десам, ғичир-ғичир қилди. Кейин докторга келиб рентгенга тушдим. Доктор “қовурғангиз синиб қолибди”, деди. Шунга болницага ëтдим кейин.

Озодлик: Сизга нисбатан куч қўллаган одамнинг устидан милицияга мурожаат қилдингизми?

- Ҳозир мана бу ерда келиб турибди орган ходимлари. Шулар ëзаяпти ҳозир.

Озодлик: Яъни бу юзадан қандайдир иш бораяпти-а?

Ҳа. Ҳозир орган ходимлари ҳам мендан куч қўллаган одам ҳақида сўраяпти. Улар ҳозир мендан ариза олишмоқчи.

Озодлик: Кеча оломон нима учун йиғилди?

- Улар кўринганни ураверибдида нариëқда. Усталарни ҳам урибди. Уйида ғишт қуяëтганларни ҳам ураверибди. Қўни-қўшнилар кўриб кейин кўпайиб кетибдида одамлар.

Озодлик: Ҳозир аҳвол қандай? Тинчиб қолдими?

- Эл безовта барибир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG