Линклар

logo-print

Ҳибс таҳдидига қарамай, Закаев Полшага борди


Чечен қаршилик ҳаракати лидерларидан бири Аҳмад Закаев Жаҳон чеченлар қурилтойида қатнашиш учун Полшага борди.

Варшавадан телефон орқали Озодликка интервью берган Закаев буларни айтди:

- Мен аллақачон бу ердаман. Мен бу ерга мутлақ қонуний равишда келганман. Мен қонуний равишда келганим давлат раҳбариятидан яшириниш ниятида эмаслигим тасдиғдир. Мен виза олиб бу ерга келганман. Шу боис мен ҳамма саволларга жавоб беришга тайёрман. Мен бу ҳақда ўз адвокатим орқали Полша прокуратурасига маълум қилганман, деди Аҳмад Закаев.

15 сентябр куни Полша полицияси агар Аҳмад Закаев мамлакатга келса, у ҳибсга олинишидан огоҳлантирди.

Москва расмийлари Закаевни террорчи, деб ҳисоблайди. Аммо Британия 2003 йилда унга сиёсий бошпана берган.

Полша полицияси матбуот вакили Мариус Соколовский Интерпол Россия сўровига мувофиқ Аҳмад Закаевни қўлга олиш ҳақида халқаро ордер берганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG