Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:06

Москвада ўзбекистонликлар муштлашди


16 сентябр кечки соат 19:30ларда Москванинг Ховрино туманидаги Дибенко кўчасида 40-қа яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Муштлашув натижасида бир киши оғир жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Жанжал қолган иштирокчилари милиция ходимлари томонидан қўлга олинди ва “Ховрино” Ички ишлар бўлимига келтирилди.

“Ховрино” ИИБсидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, муштлашувда иштирок этганлар Шимолий округ бўйича Федерал миграция хизмати ходимларига топширилган.

Ўзбекистонликлар маҳаллий қурилиш ширкатларидан бирига тегишли объектда ишлагани айтилмоқда.

Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG