Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Аҳмад Закаев Полшада ҳибсга олинди


Полша полицияси Россия томонидан террорчиликда айбланиб, қидирилаётган чечен қаршилик ҳаракати етакчиларида бири Аҳмад Закаевни ҳибсга олди.

Закаев Варшава яқинида жойлашган Пултуск шаҳрида икки кунлик Жаҳон чеченлар форумида қатнашиш учун Полшаган борди.

15 сентябр куни Полша полицияси агар Аҳмад Закаев мамлакатга келса, ҳибсга олинишидан огоҳлантирган эди.

Москва расмийлари Закаевни 90-йилларда Россия қўшинлари ва чечен қаршилик ҳаракати ўртасида давом этган урушда жиноятлар содир этганликда айблаган.

Британия 2003 йилда Закаевга сиёсий бошпана берган ва ўшандан бери Закаев Британияда яшаб келмоқда.

17 сентябр куни Закаев “халқаро террорчи” ва “у Россияда судланиши кераклиги”ни айтган Шимолий Кавказ федерал округи раҳбари Александр Хлопонин Закаев Россияга экстрадиция қилинишини яна бир марта талаб қилди.

Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 17 сентябр куни Горзнийда журналистларга Аҳмад Закаев мамлакатга экстрадиция қилиниши кераклигини айтди.

- Биз, бизнинг бандитлар ва террорчиларимизга бошпана берганлардан уларнинг ҳаммасини ушлаб бизга топширишларини сўраймиз. Биз уларни қонун доирасида жазолаймиз, - деди Рамзан Қодиров.

Полша Бош вазири Доналд Туск Полша ҳибсга олиш ҳақидаги халқаро ордерни бажариши кераклигини аммо Закаевни Россияга экстрадиция қилиш ёки экстрадиция қилмаслик масаласи суд томонидан ҳал қилинишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG