Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:14

29 қочқиннинг Ўзбекистонга қайтарилишига қарши намойишлар ўтказилмоқда


Пикетчилар “Ўзбекистон қийноқлар мамлакати”, “Депортацияни тўхтатинг” каби шиорларни кўтариб чиқди.
Пикетчилар “Ўзбекистон қийноқлар мамлакати”, “Депортацияни тўхтатинг” каби шиорларни кўтариб чиқди.

17 сентябр куни Украина, Швейцария, Дания, Швеция, Германия, Чехия, Ҳолландия ва Қўшма Штатлардаги Қозоғистон элчихоналари олдида Олмаотадаги ҳибсхонада сақланаётган 29 нафар ўзбек қочқинининг Ўзбекистонга экстрадиция қилинишига қарши намойишлар ўтказилмоқда. Прагадаги намойишни мухбиримиз кузатди.


Жума куни Европанинг бир қатор пойтахтларидаги Қозоғистон элчихоналари олдида Олмаотадаги ўзбек қочиқнларининг экстрадиция қилинишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Прагадаги Қозоғистон элчихонаси олдида “Андижон – Адолат ва тикланиш” ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган пикетда ўндан ортиқ одам иштирок этди.

Намойишчилар “Ўзбекистон қийноқлар мамлакати”, “Депортацияни тўхтатинг” каби шиорларни кўтариб чиқди.
Бу каби намойишларнинг 17 сентябр куни Украина, Дания, Швеция, Швейцария, Германия, Ҳолландия ва Қўшма Штатларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Прагадаги Қозоғистон элчихонаси олдида пикет
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00


Олмаотадаги ҳибсхонада сақланаётган ўзбекистонлик 29 қочқин июн ойида ҳибсга олинган ва Қозоғистон расмийлари уларни қочқинлик мақомидан маҳрум этиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

Шу пайтгача уларга адвокатлари билан учрашишга рухсат берилмай келаётган эди. Сўнгги хабарларга кўра, пайшанба куни қочқинларнинг баъзилари билан адвокатлар учрашишга муваффақ бўлган. Ҳозирда уларни эстрадиция қилиш ҳақидаги қарор юзасидан Қозоғистон судига шикоят аризаси тайёрланмоқда.

Бу 29 қочқин Ўзбекистон сўровига кўра, ҳибсга олингани айтилмоқда. Қозоғистон расмийлари Ўзбекистон уларни оғир ва ўта оғир жиноятларда айблаётганини таъкидламоқда.

Қочқинларнинг ўзлари Ўзбекистонда диниий эътиқодлари туфайли таъқибга учрагани боис мамлакатни тарк этганини айтмоқда. Улар ўзларига илгари сурилаётган айбловларни инкор қилмоқда.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Олмаотадаги қочқинларга оид вазият юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG